20:02 / 28.09.2018
7 139

«Ўзбекконцерт» жонли ижрода куйлаган қатор хонандаларга лицензия берди (фото, видео)

«Ўзбекконцерт» жонли ижрода куйлаган қатор хонандаларга лицензия берди (фото, видео)
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилишида Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги «Концерт томоша ўтказиш департаменти» вакиллари ҳам иштирок этишди. Меҳмонлар «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини яқиндан ўрганишди, санъаткорларга лицензия бериш, концерт-томоша уюштириш учун бир марталик рухсатнома олиш тартибини ўрганишди ва ўзаро тажриба алмашишди.

Кенгаш йиғилишида жами 13 нафар лицензиатнинг ижод намуналари кўриб чиқилди. Улар ўзлари томонидан тайёрланган ижод намуналарини жонли ижрода кенгаш йиғилишида ижро этишди. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи хулосасидан келиб чиқиб, бадиий жиҳатдан пухта қўшиқлар ижрочиларига лицензия берилди.

Эътиборли жиҳати, лицензиатлар орасида 70 ёшли созанда Герат Исанбаев ҳам қатнашди ва унга кенгаш аъзолари томонидан имтиёзли лицензия берилди.

Маълумот ўрнида: олдин муассасага хонандалар ўз қўшиқларини дискка ёздириб, қўшиқ матнларини илова қилган бўлсалар, эндиликда эса хонандалар «Ўзбекконцерт»га келиб ўз ижод намуналарини ижодий кўмаклашувчи вакиллар таркибидан иборат гуруҳга жонли ижрода куйлаш орқали лицензия олишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ўзбекконцерт» жонли ижрода куйлаган қатор хонандаларга лицензия берди (фото, видео)