
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг «Ёш дизайнерлар Кенгаши» нодавлат нотижорат ташкилоти дизайнерлари сентябр ойининг 19-25 кунлари Италиянинг халқаро Милан мода ҳафталиги доирасида ўтказилган мода намойишида иштирок этишди.
Ҳафталикда Италия, Франция, Германия, Польша, Озорбайжан, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан келган дизайнерлар ўз кўргазмалари билан қатнашишди.
Мазкур ҳафталикда Ўзбекистон номидан «АНОР» модалар уйи ва «ИМАГE» лойиҳаси иштирокчиси ИЗЙ бренди асосчиси Зарина Исмадиёрова иштирок этди.

АНОР модалар уйи ўзининг асосий йўналишига содиқ қолган холда, миллий матолардан нео-фолклёр йўналишидаги янги тўпламини тақдим этди. Қадимий паранжи деталларидан унумли фойдаланилган тўплам меҳмонлар ва ҳамкорларда катта таассурот қолдирди.
ИЗЙ бренди эса янгича авангард стрит стайл йўналишидаги тўпламини тақдим этди. Дизайнеримиз тақдим этган айнан ушбу йўналиш Италия бутиклари ва шоурумлари раҳбарларига маъқул келди ва ҳамкорликда ишлашга таклифлар кўриб чиқилди.

«Ёш дизайнерлар Кенгаши» томонидан БEРЛИН ФАШИОН WЭEК, СEРБИАН ФАШИОН WЭEК, АСПАРА ФАШИОН WЭEК ташкилотчилари билан Ўзбекистонлик дизайнерларнинг келгуси намойишлари юзасидан шартномалар тузилди.
Ёшлар иттифоқи қошидаги «Ёш дизайнерлар Кенгаши» нинг бундай лойиҳаларни амалга оширишидан асосий мақсад, мамлакатимиз фейш бизнесини, маҳаллий дизайнерларимизни, миллий матоларимизни жаҳон миқёсига олиб чиқишдан иборатдир. Шунингдек, бундай намойиш ва кўргазмалар Ўзбекистонда туристик салоҳиятни оширишга ҳам катта кўмак беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар