Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт”давлат муассасаси яна бир хайрли ишга қўл урди. Шаҳримизда ва вилоятларда жойлашган меҳрибонлик ва мурувват уйларини таниқли санъаткорлар ўз хоҳишларига кўра оталиққа олишди.
«Ўзбекконцерт» матбуот хизматининг хабар беришича, халқимиз суюган хонанда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, хонанда Баҳром Назаров шаҳримиздаги Хлебушкина номидаги 22-меҳрибонлик уйида тарбияланувчилари ҳузурида бўлишди. Ҳар ойда ўтказиладиган бу учрашувдан мурод меҳр-мурувватга муштоқ кўнгилларга завқ, қувонч, шодлик улашиш бўлса, иккинчидан у ерда ўсиб вояга етаётган болажонлар орасидан санъатга, мусиқага қизиқувчи, истеъдод эгаларини кашф этиб, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бериш, «маҳорат дарс»ларини ўтказиб, уларга санъат сирларини яқиндан таништириб, ўргатишдир.
![]()
Ана шундай учрашувлардан бири Жиззах вилояти Зомин тумани, Ём қишлоғида жойлашган «Аёллар» мурувват уйида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва қизиқчи Шукурулло Исроилов иштирок этиб, ўзларининг концерт дастурлари билан кўнгилларни қувончга тўлдиришди. Учрашув сўнгида мурувват уйига совғалар туҳфа этишди.
Эзгу сўз, эзгу амал, эзгу иш, эзгу ниятлар ила бошланган бу хайрли иш хали узоқ давом этиб, неча-неча кўнгилларга малҳам бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Баҳром Назаров концерти олдидан мухлисларга янги таронасини тақдим этди (Аудио)

Ҳиндистонда вафот этган хонанда Мунира Муҳаммедованинг қачон дафн этилиши муълум бўлди

Озодбек Назарбеков Тошкент кўчаларини велосипедда сайр қилди

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мухлисларини «алдади»

Озодбек Назарбеков ўз куёвига ҳали жўяли маслаҳат беролганича йўқ

Озодбек Назарбеков фарзандини ўқишга кирита олмай, ундан ёрдам сўрайдиганларни тушунмаслигини айтди