Қизиқчи Шукурулло Исроилов янги лавозимга тайинланди

Таниқли қизиқчи ва сўз устаси Шукурулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда унинг администратори маълум қилган.
Шукурулло Исроилов 1970 йил 14 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У болалигида мусиқа мактабининг рубоб синфида таҳсил олиб, турли танловларда ғолиб бўлган. Кейинчалик Шарқшунослик ва Иқтисодиёт университетларида таълим олган.
Санъаткор ижодий фаолиятини 1982 йилда бошлаган. Кейинчалик қизиқчилик йўналишида фаолият юритиб, Мирзабек Холмедов бошчилигидаги “Мирзо” театрининг таниқли вакилларидан бирига айланган.
У ёшлигида оиласига ёрдам бериш учун бир қатор ишларда фаолият юритганини интервюларида айтиб берган.
Сўз устаси бугунги кунгача саҳнадаги чиқишлари, телекўрсатувлардаги иштироки ва ҳажвий ижролари билан томошабинларга таниш.
Эндиликда 56 ёшли санъаткор Тошкент шаҳар маданият бошқармаси раҳбариятида фаолият юритади.






























Изоҳлар 0
…