12:32 / 17.10.2018
6 094

Туркия сериаллардан йилига неча млн доллар даромад олиши маълум қилинди

Туркия сериаллардан йилига неча млн доллар даромад олиши маълум қилинди
Турк сериаллари 150 тадан кўпроқ давлатга экспорт қилинади ва Туркияга йилига 350 млн доллар даромад келтиради. Бу ҳақда Туркия маданият ва туризм вазири Мехмет Нури Эрсой маълум қилган.

Вазирнинг айтишича, Туркия сериалларни сотишдан олинадиган даромад миқдори бўйича АҚШдан кейин дунёда 2-ўринни эгаллайди. Вазир давлат продюсерлик компанияларига ёрдамни кенгайтиришни режалаштираётганини қўшимча қилган.

Эрсойнинг таъкидлашича, унинг топшириғи билан йил охиригача сериалларни суратга олишни рағбатлантиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади. “Гап маҳаллий ва ҳамкорликда олинган сериалларнинг хорижда намойиш қилиниши шарти билан молиявий қўллаб-қувватланиши ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, давлат Туркияда суратга олинадиган хорижий фильмлар ва сериалларнинг суратга олиш харажатларининг 30 фоизгачасини қоплайди.

Эрсойнинг маълум қилишича, охирги йилларда хорижга 100 га яқин турк сериали сотилган, турк сериалларини томоша қилувчилар сони эса 500 млн кишидан ошади.

Турк сериаллари Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Шарқий Европа, Ғарбий Европа, АҚШ ва Лотин Америкаси давлатларига экспорт қилинади.

Бугунги кунда хорижда энг талабгир турк сериаллари “Мен уни Фариха деб атадим”, “Кумуш”, “Фотмагулнинг айби нимада?”, “Эзел” ва “Севги изтироби” (Kara Sevda) сериаллари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 15 октябрда “Текден фильм” ва “Бўздағ фильм” бошқарув кенгаши раиси, турк режиссёри Меҳмет Бўздағ билан “Жалолиддин Мангуберди” сериалини суратга олиш масалаларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Халқаро пресс-клубнинг матбуот анжумани ташкил этилди. Айни кунларда алоҳида қизиқиш ва эътирофларга сабаб бўлаётган “Эртуғрул” сериали режиссёри Меҳмет Бўздағ, “Simit Sarayi” бренди соҳиби, йирик тадбиркор-инвестор Холуқ Ўқутур, ресторанлар соҳасида тадбиркор, инвестор Умар Сайфи Актулун, Стратегик тафаккур институти Васийлик Кенгаши аъзоси, “Дирилиш-Эртуғрул” сериалининг илмий маслаҳатчиси Синан Товуқчилардан иборат делегациянинг ташриф буюришидан асосий мақсад “Жалолиддин Мангуберди” тарихий сериалини тасвирга олиш ишларида ҳамкорлик борасида музокара олиб боришдан иборат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркия сериаллардан йилига неча млн доллар даромад олиши маълум қилинди