17:12 / 27.10.2018
3 968

“Беақл Грета” сирлари очилди (фото)

“Беақл Грета” сирлари очилди (фото)
Ўн саккиз ой давомида олиб борилган реставрация ишлари натижасида “Беақл Грета” суратига доир сирлар очилди. Нидерландиялик Катта Питер Брейгель мўйқаламига мансуб бу санъат асари рассом вафотига 450 йил тўлиши муносабати билан реставрация қилина бошланган эди.

Тадқиқот ишлари маданий ёдгорликлар бўйича Брюссель Қироллик институти мутахассислари томонидан амалга оширилди. Мазкур жараёнлар давомида сурат билан боғлиқ бир қанча қизиқарли жиҳатлар ошкор этилди.

Биринчидан, реставраторлар “Беақл Грета”нинг чизилган санасига аниқлик киритишди. Бунинг учун суратдаги бир нечта бўёқ қатламлари махсус услуб билан шилиб чиқилган. Аниқланишича, сурат шу вақтгача расман тасдиқланган санада эмас, ундан икки йил кейин – 1563 йилда чизилган.

Бундан ташқари, сурат панелидаги “Dulle” (“беақл”) ёзуви Брейгель томонидан ёзилмагани аниқланди. Мутахассисларнинг фикрича, бу ёзув суратга рассом ҳаётидан анча йилдан кейин киритилган.

Реставрациядан кейин Катта Брейгелнинг энг машҳур суратларидан бири ҳисобланган “Беақл Грета” ўзгача очилгани ва кўринишда аниқлик касб этгани таъкидланмоқда. Қайта ишлов жараёнида портретдаги табиат манзараси янада ёрқинлашганидан кейин кўзга ташланган ранглар палитраси мазкур сурат Брейгелники эканлигига бошқа шак-шубҳа қолдирмагани тан олинди.

Айни вақтда “Беақл Грета” Венадаги Тарих музейига қўйилди. 2019 йилда мазкур панель Антверпендаги Майер ван ден Берг музейига қайтарилади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Беақл Грета” сирлари очилди (фото)