10:21 / 05.11.2018
3 016

Австралиялик рассом автопортрети учун 150 минг доллар мукофот пули олди

Австралиялик рассом автопортрети учун 150 минг доллар мукофот пули олди
Мелбурнлик рассом Линн Савери ўзининг шахсий портрети учун Даг Морен миллий портрет мукофотига лойиқ деб топилди. Мазкур картина учун мусаввирга 150 минг Австралия доллари мукофот пули тақдим этилди.

Портрет орқали Линн Савери жамиятдаги гендер меъёрларига ўз муносабатини билдиради. Бу унинг ижодидаги биринчи портрети ҳисобланади.

Савери ушбу асарнинг қандай пайдо бўлганини қуйидагича баён қилади: “Мен ўзимни қандай қўришим мумкинлигини билмоқчи эдим. Давомий ташвишлар қуршовида қолганим учун ҳам ўз портретимни чизишни хоҳладим. Депрессия доираси мен учун қандай таъсир этишидан қатъи назар ҳаётни яхши кўраверардим. Шундай пайтда менда айнан нималар кўринишини билишни хоҳладим ва бу зулматга ўхшамаслигидан севиндим”.

Портретда Саверининг оёқлари ёнида инглиз булдоги тасвирланади. “У менинг яхши дўстим ва бу ижодий ишда унинг жисмоний ва ҳиссий иштирокини истардим”, – дейди мусаввир. Унинг ушбу портрети Пруденс Флинт, Бен Квилти, Тим Сторье, Фиона Лоури каби 30 та финалчи мусаввирнинг санъат намуналарини ортда қолдирган.

“Биз расмда инсон ва ҳайвоннинг қандай жойлашганига эътибор бердик, – дейди Рон Радфорд. – Портрет томошабинга бевосита таъсир кўрсата оларди. Ундаги ранглар ва образлар уйғунлиги ҳар қандай одамни қизиқтира олади”.

Линн Саверининг ушбу портретини соҳа вакиллари “Савдойи кўзлар тафсилоти” дея эътироф этади. Шунингдек, асардаги эмоцияларнинг ўзига хос акс этганлиги, ҳаётнинг визуал ҳикояларини бўёқлар орқали англатишга ҳаракат қилинганлиги айтилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Австралиялик рассом автопортрети учун 150 минг доллар мукофот пули олди