АҚШда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “People's Choice Awards” танловида йилнинг энг яхши фильмлари аниқланди. Унга кўра, “2018 йилнинг энг яхши фильми” номинациясига “Marvel” киностудиясининг “Қасоскорлар: боқий уруш” фильми муносиб топилди.
Шунингдек, “People's Choice Awards”да бошқа жанрларда яратилган энг яхши фильмлар эълон қилинди. Унга кўра, Жеймс Фоулиннинг “Эркинликнинг эллик ранги” картинаси “Энг яхши драма”, режиссёр Сузанна Фогелнинг “Мени пойлаган жосус” фильми – “Энг яхши комедия”, “Супероила - 2” мультфильми – “Энг яхши оилавий анимацион фильм” номинациялари билан тақдирланди.
“Қора пантерра” фильмининг бош роль ижрочиси Чедвик Боузман “Энг яхши актёр”, Скарлетт Йоханссон “Энг яхши актриса” номинацияларига муносиб топилди.
“People's Choice Awards” танлови 1975 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Унда ғолиблар оммавий тарзда ўтказилган онлайн овоз бериш йўли билан аниқланади. “People's Choice Awards” ғолибларининг тўлиқ рўйхатини “Enews” нашри эълон қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди