
Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтаётган Тошкент мода ҳафталиги доирасидаги "Be young" ёш дизайнерлар танловида 50 дан ортиқ ёш дизайнернинг коллекцияси тақдим этилди.
26 ноябргача давом этадиган ҳафталик доирасида хорижий ва маҳаллий профессионал дизайнерларнинг 15 та либослар коллекцияси орқали 1300 хилдан ортиқ либослар намойиш қилиниши кутилмоқда. Хусусан, бугун ҳиндистонлик дизайнер Риту Берининг либослари намойиши, хитойлик дизайнерлар Ву Венҳи ва Чен Чао Чаонинг соҳа бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, “Инновацион технологиялар ва fashion индустрия” халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилиши, Николай Нам ва Елена Милбергернинг муаллифлик чиқишлари кўзда тутилган.





«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар