
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш қўмитаси Тожикистондаги "чакан" каштачилик санъатини инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига қўшди. Бу ҳақда ЮНЕСКО 29 ноябрь куни Маврикий давлатида ўтказилган 13-йиғилишида қарор қабул қилди.
"Чакан" каштачилик санъати миллий безак тури бўлиб, асосан, аёлларнинг кенг кўйлакларига табиий ипак ёки пахтадан фойдаланган ҳолда тикилади.
Мазкур безакли либосни Тожикистонда, хусусан, тоғли минтақаларда минг йиллар давомида аёллар ўзлари учун тикиб келишган. Бу усулда безак берилган кўйлак жанубий Тожикистон аҳолисининг байрамона либоси саналади ва кўпинча баҳорда, хусусан, Наврўз байрамида кийилади.
Тожикистон тўрт йил олдин "чакан"ни ЮНЕСКО номоддий маданият мероси қаторига қўшиш учун таклиф этган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар