date
views 6 930

Олимлар мусиқа тарихидаги энг тинчлантирувчи куйларни аниқлашди

Олимлар мусиқа тарихидаги энг тинчлантирувчи куйларни аниқлашди
Буюк Британиядаги "Mindlab International" университети олимлари ўтказган тадқиқотлар натижасида мусиқа тарихидаги энг тинчлантирувчи куйлар рўйхати тузилди. Унга кўра биринчи ўринни "Marconi Union" гуруҳининг “Вазнсизлик” куйи эгаллаган. Бу қўшиқ "Marconi Union" гуруҳи томонидан овоз операторлари билан ҳамкорликда тайёрланган.

Мазкур тажрибани ўтказишга бугунги одамларнинг иш жойидаги стресслар туфайли қандли диабет, алцгеймер ёки гриппга кўпроқ чалиниши тўғрисидаги маълумотлар сабаб бўлган.

Мусиқа инсоннинг кайфиятига яхши ёки ёмон таъсир қилиш даражасига кўра энг яхши даво усулларидан бири сифатида кўрилгани учун тажриба жараёнида тадқиқотчилар бир гуруҳ кўнгиллиларга қисқа муддат ичида бир қанча бошқотирмалар ечиш топшириғини берган. Шу орқали иштирокчиларнинг стресс ҳолати оширилган.

Сўнг стресс ҳолатидан чиқариш учун уларга бир нечта трек эшиттирилган. Кузатув жараёнида олимлар стресснинг асосий кўрсаткичлари – қон босими, нафас олиш ритми ва юрак уришининг ўзгаришини ўлчаб боришган.

Тадқиқотда қатнашган доктор Дэвид Люис-Хожоннинг айтишича, барча куйлар орасида "Вазнсизлик" шу даражада таъсирли бўлганки, тажриба иштирокчиларидан кўпчилигининг уйқуси келган. "Шунинг учун бундай мусиқаларни ҳайдовчилар машиналарини бошқариб кетаётганида тингламагани маъқул", – дейишмоқда тадқиқотчилар.

Тажриба натижаси сифатида тинчлантирувчи мусиқаларнинг ўнталиги ҳам тузиб чиқилди. Улар орасида Рю дю Сопейнинг "Биз уча оламиз", Моцартнинг "Канционетта Суллария", Аделнинг "Сенга ўхшаш кимдир" куйлари ҳам бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Олимлар мусиқа тарихидаги энг тинчлантирувчи куйларни аниқлашди