date
views 12 380

Муниса Ризаеванинг янги йил шоусидан ёқимли лавҳалар (фото)

Муниса Ризаеванинг янги йил шоусидан ёқимли лавҳалар (фото)
«Наврўз» ресторанида байрам дастурхони атрофида Муниса Ризаева ашаддий мухлислари учун ҳақиқий янги йил совғасини тақдим этди.

Дастур 5 блокни ўз ичига олган бўлиб, унда хонанда 5 хил образда намоён бўлди. Ҳар бир образ ранг-баранглиги ва такрорланмаслиги билан ажралиб турди. Хонанданинг биринчи образи Ўрмон маликаси деб аталган бўлиб, либослар, рақслар ва қўшиқлар ҳам уйғунликда тайёрланган.


Иккинчи блокдаги образи эса шарқона. Либослар, имидждан англаш мумкинки, у эртаклар маликаси Шаҳризодани акс эттирган. Саҳнага ташриф ҳам ўзгача бўлди. Худди эртаклардагидек тахтда олиб чиқилди. Бу қисмдаги рақслар мухлисларни жонлантириб юборди.



Учинчи қисм олдидан «Шод» гуруҳи ташриф буюрди ва барча соғинган тароналари билан янги йил табригини йўллашди.

Навбатдаги қисмда эса Мунисани аввалига ҳеч ким танимади. Шарқона образдан кейин у Леди Гага стилидаги қор маликаси образида намоён бўлди. Соч турмаклари, ранглари, либослар мухлисларни шошириб қўйди. Унинг рақсларини кўриб, томошабинлар саҳна атрофини ўраб олишди. Бирга куйлаш, рақсга тушиш, завқланиш онлари бошланди. Саҳнанинг ўзида либосига ўзгартириш киритди ва рақсбоп тароналарни куйлашда давом этди. У мазкур блокда ҳамкасби Улуғбек Раҳматуллаев билан дуэт таронани ижро этди.




Тўртинчи қисмда эса Гетсби образида намоён бўлди: Каре соч турмаги, услубга мос либос, қора соч! Мухлислар ҳайрати ҳар сонияда ошиб борди. Рақслар ҳам танланган услубга монанд!



Бешинчи образ эса диско образи бўлди. Бунда ҳам соч ранги, ҳам турмаги, либослар жаҳон эстрадаси билан ҳамнафас. Тароналар кетма кетлиги ҳам европанинг машҳур хонандаларининг энг сара хитларидан иборат бўлди.


Концерт давомида Муниса Ризаева «Кетгин йироқларга», «Чужеземец», «Сенсиз», «Айбим севганим», «Қоп қора», «Сеҳрлаб», «Ёнар», «Лол қоламан», «Ёмғир», «Овуна», «Манбоп», «Бўм бўм», «Ўзингни ая», «Дале дале», «Аламим бор», «Хафа хафа», «Голливуд», «Секин-аста» қўшиқларини ижро қилди.
Концертга Қорбобо ва Қорқиз ҳам ташриф буюрди. Улар мухлислар билан совринли танловлар ўтказишди.


Рақсларни «Reginight show» рақс гуруҳи ижро қилди. Образлар эса Ҳилола Шер билан ҳамкорликда яратилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаеванинг янги йил шоусидан ёқимли лавҳалар (фото)