14:39 / 12.02.2019
9 343

Райҳоннинг эгрикўнгилли мухлисларига мурожаати: “Ўтинаман сиздан…”

Райҳоннинг эгрикўнгилли мухлисларига мурожаати: “Ўтинаман сиздан…”
Хонанда Райҳон салбий изоҳ қолдирадиган мухлисларидан безиб кетган шекилли, инстаграмда уларга қаратилган мурожаат жойлаштирибди. Ҳозир шу фикрларни таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

– Гоҳида ўйлаб қоламан, одамларда бунча салбий фикр, тажовузкорлик, нафрат ва ҳасад қаердан пайдо бўларкан-а?! Ўтинаман сиздан, ҳозир ҳечам яхшилик кўрмаётган жойингиздан ҳам эзгулик қидириб кўринг! Берган муваффақиятлари ва ғалабалари учун Худога шукрона айтишни ҳам унутманг. Ишонинг, ҳаётингиз яхши томонга ўзгаради. Фақат қалбингизни эзгулик ва муҳаббатга очишингиз керак. Айтишади-ку: “Яхши ният-ярим мол”, деб. Яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Мен сизларга ҳеч нарсани ўргатмоқчи эмасман. Йўқ, йўқ. Мен ким бўпманки, кимгадир ниманидир ўргатсам… Шунчаки алам қилади, сиз ҳаётингизни нимага сарфлаяпсиз? Бу – шунчаки маслаҳат! Умид қиламанки, унга қулоқ соласиз. Сизларни яхши кўраман. Ҳатто менга ёмонлик тиласангиз ҳам.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳоннинг эгрикўнгилли мухлисларига мурожаати: “Ўтинаман сиздан…”