20:05 / 25.02.2019
5 668

«Оскар-2019»нинг барча ғолиблари номи аниқ бўлди

«Оскар-2019»нинг барча ғолиблари номи аниқ бўлди
24 февраль куни Лос-Анжелесдаги «Долби» театрида кино оламидаги энг нуфузли соврин – АҚШ киноакадемиясининг «Оскар» мукофоти тақдирлаш маросими ўтказилди. 91-марта ўтказилган нуфузли мукофотнинг тақдирлаш маросимида барча ғолиблар номи аниқ бўлди.
Улар қуйидагилар:
1. «Энг яхши актриса» — Оливия Колман. «Маъшуқа» фильми учун.
2. «Энг яхши актёр» — Рами Малик. «Богема расподияси» фильми учун.
3. «Энг яхши режиссёр» — Альфонсо Куарон. «Рома» фильми учун. Унинг учун бу режиссёрлик бўйича иккинчи «Оскар», аввал у «Гравитация» фильми учун мукофотланганди.
4. «Энг яхши фильм» — «Яшил китоб». Режиссёр Питер Фарелли.
5. «Энг яхши қўшиқ» – «Shallow» — Леди Гага «Юлдуз туғилди» фильми саундтреки учун.
6. «Энг яхши композиторлик иши» — Людвиг Йоранссон. «Қора Пантера» фильми учун.
7. «Энг яхши бадиий қисқа метражли фильм» — «Тери». Гай Наттив.
8. «Энг яхши ҳужжатли қисқа метражли фильм» — «Нуқта. Таклифнинг якуни». Райка Зезтабчи.
9. «Энг яхши ҳужжатли фильм» — «Ёлғизликдаги эркин кўтарилиш». Элизабет Чаи Васархели.
10. «Энг яхши операторлик иши» — Альфонсо Куарон. «Рома» фильми учун.
11. «Энг яхши хорижий фильм» — «Рома». Альфонсо Куарон.
12. «Иккинчи пландаги энг яхши актриса» — Реджина Кинг. «Агар Бил-стрит гапира олганида» фильмидаги ижроси учун.
13. «Иккинчи пландаги энг яхши актёр» — Махершала Али. «Яшил китоб» фильмидаги ижроси учун.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Оскар-2019»нинг барча ғолиблари номи аниқ бўлди