
Қўшиқчининг асл ватани Тошкент шаҳри. Наргиз 1971 йил 6 октябрда мусиқачилар оиласида туғилган. Бобоси Ўзбекистон операси асосчиси, амакиси СССРда машҳур «Ялла» гуруҳининг етакчи хонандаси бўлган.
Ёшлик чоғида Наргиз «Унутма мени» қўшиғи билан «Юрмале-86» да иштирок этган. Цирк мактабининг вокал бўлимида ўқиган. Экстравагант образда қатнашгани учун уни ўзбек Мадоннаси деб аташган. Эридан ажрашганидан сўнг, Наргиз АҚШга кўчиб кетган, у ерда у мусиқа билан шуғулланишни давом эттирган.
2013 йилда Наргиз «Голос» (Овоз) лойиҳасининг иштирокчисига айлангани унга Россияга машҳур қилган. Унинг Максим Фадеев билан куйлаган дуэтини YouTube’да 149 миллион нафар одам томоша қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар