Дилбар Зокирова 25 ёшни қарши олди (видео)

Дилбар Зокирова 25 ёшни қарши олди. Ушбу қувончли янгилик унинг турмуш ўртоғи Умид Зокиров томонидан ижтимоий тармоқларда жойланган видео орқали маълум қилинди.
Видеода Дилбарнинг юқори кайфиятда, самимий табассум билан туғилган кунини нишонлаётгани акс этган. У торт устига қўйилган “25” рақамли шамларни яхши ниятлар билан ўчириб, яқинлари билан байрамни давом эттирган.
Туғилган кун давомида яқинлари уни илиқ табриклаб, чиройли гулдасталар ва совғалар тақдим этишди. Айниқса, ноодатий юмшоқ ўйинчоқ совғаси байрамга алоҳида кайфият бағишлади.
Байрам жараёни жуда чиройли ва самимий муҳитда ўтган бўлиб, бу лаҳзалар ижтимоий тармоқларда ҳам кенг тарқалди. Изоҳларда кузатувчилар Дилбарни табриклаб, унга эзгу тилаклар ва самимий сўзлар йўллашди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг