11:15 / 06.04.2019
4 345

Даврон Кабулов: “Браво жамоасига омад тиламайман"

Даврон Кабулов: “Браво жамоасига омад тиламайман"
Яқинда бир сайтда “Браво” жамоасининг лицензияси олиб қўйилишида Даврон Кабуловнинг қўли бор” деган нарсани ўқиб қолдим. (Кулиб) Қўлини қаерга чўзса, ўша ерга етади деб ўйлашади, шекилли!? Аввалоси кимгадир ёмонлик қилиш фикридан асрасин. Агарда кимгадир ёмонлик қилиш ниятим бўлганда, жамоани тарк этган ҳар бир аъзоси билан шартномамиз бор эди, юристлар билан курашардик. Мени ёмонлик қилиш ниятим йўқ, қонуний ҳуқуқни талаб қилган тақдиримда ҳам одамларнинг “ўзи билан бирга кўтарилган болаларнинг орқасидан иш қилиб юрибди” деган гапи керак эмас. Одам битта уловда сиз билан йўлга чиқдими, эртага сиз билан тушиб қолганидан ҳозир тушиб қолгани маъқул. Охирги манзилгача сиз ишончли одамлар билан борсангиз яхши.

“Браво” жамоасининг концертини кўрдим. Фақат охиригача эмас. У ердаги ҳар бир иштирокчининг нимага қодир эканлигини яхши биламан. Бу концертдан ўзим учун ҳеч нарса олмадим, америка очмадим ёки велосипед ихтиро қилмадим. Тасаввуримдаги концерт бўлибди. Жамоа аъзоларига ёмонлигим йўқ. Масалан, Умид акам билан ҳаётда ака-укадекмиз. Аҳмад билан салом-алигимиз бор. Уларнинг ҳеч бирига ёмонлик тиламайман. Лекин бир нарсани тушуниш керак, бўлиб ўтган воқеалардан кейин мен “Браво” жамоасига омад ҳам тиламайман. Ёмонлигим ҳам йўқ, яхшилигим ҳам йўқ. “Нейтрал”ман. Бошида асабийлашдим, сиқилдим. Кейин ўйлаб қарасам, бундай ҳолат ҳар бир соҳада учрайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Даврон Кабулов: “Браво жамоасига омад тиламайман"