00:22 / 13.04.2019
3 691

Туркия ўзбекистонлик журналистлар ва фоторассомлар нигоҳида

Туркия ўзбекистонлик журналистлар ва фоторассомлар нигоҳида
Бугун Тошкент Фотосуратлар уйида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати томонидан “Туркия ўзбекистонлик журналист ва фоторассомлар нигоҳида” мавзуида фотокўргазма очилди.

Фотокўргазмани ўтказишдан асосий мақсад — халқимизни турк маданияти, урф-одатлари, маросимлари ва меъморчилик анъаналари билан яқинроқ таништириш ва давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни кучайтиришдан иборат.

Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ўтган икки йил мобайнида 30 га яқин ўзбек журналистларининг Туркияда ташкил қилинган турли тадбирларда иштирок этишларига кўмаклашди. Ижодкорлар Туркиянинг шаҳар ва қишлоқларида бўлиб, турк халқининг яшаш тарзи, табиати, меъморчилиги ҳақида бир-биридан қизиқарли фотосуратларни муҳрлашди. Кўргазма учун улар томонидан 500 га яқин сурат тақдим қилиниб, саралаш жараёнида журналист нигоҳи қаратилган объектнинг долзарблиги, мавзунинг аҳамияти ва асарнинг техник сифатига эътибор берилди.

Турсунали Қўзиев, Фарҳод Қурбонбоев, Ҳусниддин Ато, Абдували Сайбназаров, Анора Содиқова, Бахтиёр Насимов, Давронбек Тожиалиев, Элмурод Эрматов, Ҳожимурод Отақулов, Ҳотам Мамадалиев, Муҳаммад Исмоил, Муҳаммаджон Ғаниев, Шарофиддин Тўлаганов, Шавкат Ортиқов, Шерали Авезматов, Тўлқин Эшбек каби ўз касбининг моҳир усталари бўлган журналистларнинг асарлари ўзбекистонлик фотосурат ишқибозларини бефарқ қолдирмайди.

Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, кўргазмага қўйилган фотосуратлар икки давлат ўртасида тобора мустаҳкамланиб бораётган маданий-маърифий алоқаларнинг амалий натижаси ҳисобланади.

“Туркия ўзбекистонлик журналист ва фоторассомлар нигоҳида” фотокўргазмаси шу йилнинг 14 апрелига қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркия ўзбекистонлик журналистлар ва фоторассомлар нигоҳида