12:30 / 24.04.2019
16 592

Алишер Ботиров: “Халқ мени «Миллион»нинг орқасидан таниди” (видео)

Алишер Ботиров: “Халқ мени «Миллион»нинг орқасидан таниди” (видео)
«Миллион» жамоасининг аъзоси Алишер Ботиров Youtubeдаги «intervyuTV» канали учун эксклюзив интервью берди.
"Биз аслида олдинги жамоадаги йигитлар билан 90 фоиз бўлиниб бўлган эдик. Умид, Миркомил, Даврон ва мен бир кафеда ўтириб, «шунақа вазият нима қиламиз, ҳамманинг ўз фикри, онги ва забони бор. Болалар гапирсин» деб Даврон гапирди. Ўшанда мен ҳам ўзимнинг фикримни айтганман.
Давронга: “Даврон, қайси йўл тўғри эканлигини билмайман, лекин халқ мени «Миллион»нинг орқасидан таниди. Мен «Миллион» деган қайиқда суза бошладим. Мен бу қайиқдан сакраб қолмоқчи эмасман, чўкиб ҳам кетмоқчи эмасман. Қаергача етсам-етмасам, «Миллион» қайиғида сузиб кетаверамиз” деб жавоб берганман. Ишонасизми, кўзимга ёш келган. Ҳатто тайёргарлик жараёнида ҳам ўзимизга кела олмаганмиз. 60-70% одам «Миллион» ўлди деган фикрларни билдиришган. Концертнинг биринчи куни жуда оғир бўлган, қийналганмиз. Ёнимизга қараймиз шерикларимиз бошқалар. 3-4 кундан сўнг кўника бошлаганмиз. Қарасак, нимагадир эришса бўлар экан. «Браво» жамоаси билан муносабатларим яхши. Менда ҳеч қанақа муаммо йўқ. Ҳаммаси билан яхши муносабатдаман. Аввал қандай бўлсам, шундайман. Уларнинг концертида Миркомил билан меҳмон бўлдик. Лекин "Браво" жамоаси бизнинг концертимизга келишмаганига хафа бўлдим."

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Алишер Ботиров: “Халқ мени «Миллион»нинг орқасидан таниди” (видео)