19:33 / 06.05.2019
13 984

"Уммон"нинг собиқ аъзолари ҳозир қаерда? (фото)

"Уммон"нинг собиқ аъзолари ҳозир қаерда? (фото)
Зоҳид касал, Жасур нафақат "Уммон"ни, балки санъатни тарк этди. Машҳур "Уммон" гуруҳининг учинчи аъзоси Шоҳруҳчи? Шоҳруҳ нега жим? Биламизки, гуруҳ 2007 йилда ташкил топган эди, аввалига «Жазо» деб номланган, сўнг «Уммон»га ўзгартирилганди. Бу машҳур гуруҳ илк марта 2010 йилда «Туркистон» саройининг ёзги майдонида концерт берган. Бошқалар наздида ҳаммаси яхши кетаётган эди. Аммо "бир майизни қирқ бўлиб еган" бу уч йигитга охирги йилларда нима бўлди, деб ҳайрон қолаётгандирсиз?! Энг қизиғи, учаласи ҳам миқ этмайди. Нега? Нима учун?


Сал кам уч йил аввал улар бир суҳбатда журналистнинг "Бир-бирингиздан “дам” оладиган пайтларингиз ҳам бўладими?" деган саволига йигитлар ишонч билан қуйидагича жавоб беришган:
Жасур: — Алоҳида оилавий дам олишимиз мумкин, бироқ бир-биримиздан “дам” олгимиз келмаган.
Шоҳруҳ: — Жуда тўғри гап. Биласизми, аксинча биз чарчаганимизда, тушкунликка тушганимизда, хафа бўлганимизда бир-биримизга яқин бўлиб қоламиз. Кўпроқ суҳбатда бўлишга, қўллаб-қувватлаб, тушкунликдан чиқаришга ҳаракат қиламиз. Ҳаётда ўзаро илиқ, самимий муносабатларимиз бизга куч бериб туради.

Эътибор берган бўлсангиз, гуруҳни ташкил этган ва уни биринчи тарк этган, шу билан бирга юқоридаги саволга жавоб бермаган ҳам Зоҳид Рихсиев бўлади. Зоҳид Рихсиевнинг бу қарори нафақат дўстларини, балки мухлисларини ҳам хафа қилгани тайин. Чунки Шоҳруҳ ўзининг Инстаграм саҳифасида, интервьюларида бир мунча хафа бўлиб жавоб берганлари бор. Гуруҳни ташкил қилган Зоҳид бўлса, уни сақлаб қолишга ҳаракат қилган Шоҳруҳ бўлади.

Хуллас, нима бўлган тақдирда ҳам, гуруҳнинг 10 йиллик хизматига ачинасан киши! Тўғри, бу жуда куюнадиган, жон бериб ачинадиган мавзу эмасдир. Аммо ўзбек эстрадасида ўз ўрнига эга бўлган гуруҳнинг меҳнатлари маҳсули "кўмилиб" кетадиган бўлди. Улар яшаши керак эди! Уларнинг биргаликдаги ижоди яшнаши керак эди!

Гапнинг индаллоси, мухлисларни интизор куттирмасдан гуруҳ аъзоларидан тайинли жавоб олиш мақсадида қўнғироқ қилдик. Зоҳид Рихсиевнинг маъмури унинг бетоб эканлигини, яқин кунларда ижодни давом эттиришини айтди. Жасур Рафиқовни эса санъатни тарк этди, дейишди. "Жасур Рафиқовнинг келажакдаги режалари қандай?" деб савол берганимизда, унинг маъмури "Билмайман" деб жавоб берди. Ягона жонкуяр Шоҳруҳ эса бу мавзуда ҳалигача жим!!! Хўш, бу саволларга бир киши жавоб берадими ёки уч киши?! Кутамиз!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Уммон"нинг собиқ аъзолари ҳозир қаерда? (фото)