"Уммон" гуруҳи аъзолари Жасур Рафиқовнинг унутилмас хислатлари ҳақида очиқ гапиришди

“Уммон” гуруҳининг Humo Arena’даги концертидан сўнг берилган интервьюлардан бирида мухлисларни таъсирлантирган савол янгради. Суҳбат давомида санъаткорлардан марҳум гуруҳ аъзоси Жасур Рафиқов ҳақида сўралди.
“Уни ёдга олганда илк хаёлга келадиган хислат нима?” деган саволга гуруҳ аъзолари самимий жавоб қайтарди. Хонандалар Жасур Рафиқовнинг энг катта фазилатларидан бири унинг ростгўйлиги бўлганини айтишди.
“Биринчи ўринда унинг ростгўйлиги. Ҳар доим юзингизга гапирган, ҳақиқатни айтган, жуда тўғрисўз инсон эди”, — дея эслади гуруҳ аъзолари.
Мазкур сўзлар ижтимоий тармоқларда ҳам кенг тарқалди. Мухлислар Жасур Рафиқовни илиқ хотиралар билан эслаб, унинг “Уммон” гуруҳи тарихидаги ўрни алоҳида бўлиб қолишини таъкидламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг