
Дунё киносаноати соҳасидаги нуфузли нашр - World of Locations журнали Ўзбекистондаги кинолокациялар, бу мамлакатда фильм суратга олиш имкониятлари ҳақида мақола эълон қилди.
26 минг нусхада чоп этиладиган ушбу ихтисослашган нашр Берлин, Канн, Гонг Конг, Лондон ҳамда дунёнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтадиган кинобозорлар ва йирик тадбирларда бир йил давомида тарқатилади.

World of Locations кинофильмлар яратишни ташкил қилиш, суратга олиш учун локациялар ҳақида маълумот беради ва уни бутун дунёдаги продюсерлар ўз лойиҳаларини амалга ошириш ва ҳамкорлар топиш учун ўқийди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон миллий кинокомиссияси кўмагида журнал таҳририяти билан музокаралар олиб бориб, мазкур мақолани чоп этилишига эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар