07:40 / 11.10.2019
5 330

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида янги фильм олинади

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида янги фильм олинади
Ўзбек халқининг буюк фарзанди, шоир ва тарихчи Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида кўплаб асарлар яратилган. Унинг шахсияти барчага ўрнак бўладиган даражада, десак муболаға бўлмайди. Ўзи айтганидек, Тангрининг инояти ила 12 ёшида подшоҳ бўлади ва умрининг охиригача, яъни 35 йил юрт бошқариш дардида яшаб ўтади.

Ёш режиссёр Бобур Шер ўғли Ўзбеккино миллий агентлиги буюртмаси асосида “Йўлбарснинг туғилиши” номли фильмни суратга олишга киришди. Унинг айтишича, октябр ойи охирларида суратга олинадиган мазкур асар З.М.Бобурнинг туғилишигача бўлган воқеаларни қамраб олади.

Янги фильм ҳақида ёш режиссёр бизга қуйидагиларни гапириб берди:
Бобур Мирзо бобомизга қизиқишим туғилган кунимдан бошланган десам ҳам тўғри бўлса керак. Чунки падари бузрукворим менга яхши ниятлар ила буюк бобомизнинг исмини қўйганлар. Болалигимдан Бобур Мирзо ҳақидаги асарларни севиб ўқир эдим. Кунларнинг бирида қўлимга Хайриддин Султоннинг “Бобурийнома” асари тушиб қолди. Мазкур китобда “Йўлбарснинг туғилиши” деган ажойиб ҳикоя бор экан. Шу ҳикоя асосида сенарий ёзиб, “Ўзбекино” миллий агентлиги бадиий кенгашига ҳавола этдим.

Уларга маъқул келиб, кинони суратга олиш учун маблағ ажратишди. Биласиз, Бобур Мирзонинг таваллудига оид кўплаб ривоятлар бор. Ўйлашимча, бир суратга оладиган асар ҳам томошабинларга манзур бўлади. Ҳозирда актёрлар ансанбили деярли шаклланиб бўлган. Тасвирга олиш ишлари якунланиб, монтаж қилингач, юртдошларимиз эътиборига ҳавола этамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида янги фильм олинади