23:30 / 13.10.2019
5 729

Озода Саидзода муҳтарам Президентимиз, халқимиз ва санъаткорлардан узр сўраб, уни кечиришларини илтимос қилди...

Озода Саидзода муҳтарам Президентимиз, халқимиз ва санъаткорлардан узр сўраб, уни кечиришларини илтимос қилди...
Маълумки бугун юртимизда шахсан муҳтарам Президентимиз томонидан барча соҳаларни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Шу жумладан, санъат соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, бунинг натижаси ўлароқ, ўзбек санъати бугун мутлақо янгича нигоҳлар билан дунёга ўзини намоён қилмоқда.

Шунингдек, юртимизда инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини жойида ўрганиб, муаммоларнинг ечимини топиш ва халқимизни рози қилиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳам бу жиҳатларга катта эътибор қаратмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 10 октябрь куни хонанда Озода Саидзода “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига ўз ижодини кенг тарғиб қилиш ва фаолиятини қонуний тарзда юритиш мақсадида концерт-томоша фаолиятига рухсат берувчи лицензия сўраб мурожаат қилди.

Шу муносабат билан 2019 йил 13 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида устоз санъаткорлар иштирокида очиқ мулоқот тарзидаги давра суҳбати ташкил этилиб, унда хонанда Озода Саидзоданинг мурожаати муҳокама этилди.

Давра суҳбатида хонанданинг бундан бир неча йиллар олдин сиёсий хатога йўл қўйгани, билиб-билмай, асосланмаган маълумотларга ишониб инсон шахсиятига тегувчи ноўрин фикрлар билдиргани, бундан ташқари мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик қилгани, санъаткор одоби доирасидан четга чиқувчи ҳаракатлар содир этгани устозлар томонидан қаттиқ танқид қилинди.

Шундан кейин хонанда Озода Саидзоданинг ўзи ҳам сўзга чиқиб, хатоларини тан олиб, бундан бир неча йиллар олдин билиб-билмай, асосланмаган маълумотларга ишониб, ҳиссиётларга берилиб, жамоатчилик орасида ўзининг ноўрин фикрларини оммавий ахборот воситалари орқали баён этганидан астойдил пушаймон эканлигини билдириб, шунча вақт ичида ўзига тўғри хулоса чиқаргани, имконият берилса, бундан кейинги фаолиятида миллий эстрадани ривожлантиришга, ўзининг қўшиқлари билан халққа хизмат қилишга ваъда берди.

Сўнг, муҳтарам Президентимиз ва халқимиздан ҳамда барча санъаткорлардан узр сўраб, уни кечиришларини, яна бир бор унга имконият беришларини илтимос қилди.

Давра суҳбати якунида барча устоз санъаткорларнинг фикрлари тингланганидан сўнг, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги ва меҳрибонлиги ҳамда кечиримлилиги боис гарчи хонанда Озода Саидзода томонидан ўз вақтида ноўрин фикрлар билдирилганига қарамасдан, Юртбошимиз томонидан бугун унинг кечирилгани ҳамда эркин ижод қилишига имконият яратилгани маълум қилинди.
Садоқат Аллаберганова

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озода Саидзода муҳтарам Президентимиз, халқимиз ва санъаткорлардан узр сўраб, уни кечиришларини илтимос қилди...