19:38 / 04.11.2019
3 810

Машҳур Голливуд актёри Жим Керри камбағал оилада вояга етгани ростми?

Машҳур Голливуд актёри Жим Керри камбағал оилада вояга етгани ростми?
"Камбағал оилада туғилиш сенинг айбинг эмас, аммо камбағал ҳолингча ўлиб кетиш - бу сенинг айбинг" - Билл Гейтс.

Жим Керри дунёдаги энг қувноқ инсонлардан биридир. Унинг барча юморлари томошабинларга хуш ёқиши, шубҳасиз. Ҳаттоки, турли хил ҳазиломуз мимикалари орқали фильмларни юқори рейтингга олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Болалигида Жим Керри ва унинг оиласи уйидан маҳрум бўлишган. Афсуски, улар фургонда яшашга мажбур бўлган. У 16 ёшида оиласини боқишга кўмаклашиш мақсадида мактабни ташлашга мажбур бўлган.

Керри 2004 йилда АҚШ фуқароси бўлди. У экстроверт шахсдир. Ҳаёти давомида кўплаб депрессияларни бошидан ўтказди.

Инсонларга кулги улашиш - ҳаётдаги ҳоббисига айланиб қолган. Кулги орқали барча ғам-андуҳларини унута оладиган, иродали инсон сифатида дунёга танилган десак муболаға бўлмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Машҳур Голливуд актёри Жим Керри камбағал оилада вояга етгани ростми?