«Музлик даври» дан тушган қайноқ миллион долларлар ҳақида...

  • 10 ноябрь 2019, 14:15
  • 1 410
  • Маданият
  • «Музлик даври» дан тушган қайноқ миллион долларлар ҳақида...
    Бугунги кунда ёшу каттанинг энг севимли мултфильмлари қаторидан жой олган «Музлик даври» анимацион фильмининг экранга чиққанига ҳам мана ҳа демай, 18 йил тўляпти. Ушбу анимацион фильм дунё бўйлаб мислсиз шуҳрат қозонган бўлиб, у америка анимацион комедик фильмидир. Фильм сценарийси Майкл Ж. Уилсоннинг ҳикояси асосида Крис Вайж ва Карлос Салдананинг ҳамкорлигида тузиб чиқилган.

    Blue Sky Studios суратга олиш студияси ушбу мултфильмни ўзининг биринчи бадиий фильми сифатида суратга олган, 20th Century Fox кинокомпанияси эса уни 2002 йил 15 мартда сотувга чиқарган. Фильмда Рай Романо (Манни), Жон Легуизамо (Сид) ва Денис Лири (Диего)нинг овозлари акс этган. Фильмда онда-сонда Вайж (ёнғоқхўр олмахон Скрет)нинг овози ҳам учраб туради. «Музлик даври» омма эътиборига ҳавола қилингач томошабинлар томонидан жуда ижобий кутиб олинди.

    Бу фильм «Энг яхши анимацион фильм» номинацияси бўйича 75-«Академия мукофоти»га лойиқ деб топилди. Фильмнинг биринчи қисмидан картина ижодкорлари 383 миллион доллар фойда кўришган. Фильм катта саҳналарга чиқарилган ҳафтанинг ўзида 43.3 миллион доллар маблағ йиққан ва «Музлик даври» мултфильми ҳам энг кассабоп анимацион фильмлар рўйхатидан жой олган. Ушбу муваффақиятли ижод намунасидан кейин фильм ижодкорлари 2006, 2009, 2012, 2016 йилларда кетма-кет тўртта қисмини суратга олишди. Албатта, фильмнинг мантиқий давоми ҳисобланган ушбу қисмлар ҳам етарлича ютуққа эриша олган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Музлик даври» дан тушган қайноқ миллион долларлар ҳақида...