05:00 / 14.11.2019
12 403

Соҳибжамол Карина Капур севгилисига ҳамиша бахт тилайди (фото)

Соҳибжамол Карина Капур севгилисига ҳамиша бахт тилайди (фото)
Карина Капурнинг Ранбир Капур билан ишқий муносабатлари ҳақидаги турфа хил миш-мишлар ҳанузгача қулоққа чалиниб туради. Ҳозирда Р. Капур, албатта, у билан бирга эмас. Яқинда эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказиладиган Т20 Wорлд Cуп 2020 турнирига тайёргарлик учрашувларида актриса К.Капурни ғалати бир савол билан «савалашди».

Мухбирлар ундан «Агар Алиа Бхатт, Катрина Кайф ва Деэпика Падуконе билан бирга лифтда бўлиб қолсангиз, нима қилган бўлардингиз?» деб сўрашди. Юқорида номлари санаб ўтилган актрисалар билан Р.Капур ишқий муносабатда бўлгани барчага маълум.

Соҳибжамол Карина бунга жавобан: «Мен лифтда Ранбирнинг бор ёки йўқлигига ишонч ҳосил қилган бўлардим. Ранбир у ерда бўлган тақдирда ҳам унга адоватим йўқ!» деди.

Бу К. Капурнинг собиқ севгилисининг маъшуқалари ва ўзи ҳақида биринчи марта ижобий фикр билдириши эмас. Яна бир базмда «Агарда К. Каиф билан Р. Капур турмуш қуришса, уларнинг тўйида мазза қилиб рақсга тушишини айтган эди. Яқинда МАМИ Мумбай кинофестивалида Алиа Бхатт ва Ранбир Капурнинг тўйи ҳақида сўрашганда, Карина «Агар шундай бўлса, мен дунёдаги энг бахтли қиз бўламан!"- дея жавоб берди!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Соҳибжамол Карина Капур севгилисига ҳамиша бахт тилайди (фото)