22:09 / 29.11.2019
4 488

Голливуднинг энг садоқатли жуфтликлари ҳақида

Голливуднинг энг садоқатли жуфтликлари ҳақида
Голливуднинг энг садоқатли жуфтликлари ҳақида билишни хоҳласангиз, ушбу мақоламизда айни сиз кутган маълумотлар берилиши аниқ. Келинг уларни бирма-бир кўздан кечирайлик:
1. Том Ханкс ва Рита Уилсон - Ханкс «Бахтли хотин, бахтли турмуш» деган шиорни ҳаёти мобайнида кўп бора ишлатади. Том ўз рафиқаси ҳақида шундай деган эди: «Рита бу менинг ҳаётдаги омадим, гўёки у лотореяда чиққан ютуғимга ўхшайди». Улар 1988 йилда турмуш қуришган. Ҳозирда ушбу жуфтликнинг икки нафар Чет ва Труман Ханк исмли ўғил фарзандлари бор.

2. Беёнка ва Жей З - Беёнканинг айтишича, у Жей З билан танишганида 19 ёшда бўлган. Уларнинг муносабатлари 1999-2000 йилларда жиддий тус олган ҳамда 2008 йил апрель ойида турмуш қуришган. Уларнинг тўйи яширин тарзда ўтказилган. Бугунги кунда ҳам улар бир-бирларини қаттиқ севадиган жуфтликлар сафида туришади.

3. Жулиа Робертс ва Данни Модер - Оскар мукофотига сазовор бўлган актриса Ж. Робертс 2000 йилда мексикалик фильм оператори билан танишиб қолган. Ушбу жуфтлик 2002 йилда турмуш қуришди ва ҳозирда уч нафар Ҳазел, Финней ва Генрих исмли фарзандлари бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Голливуднинг энг садоқатли жуфтликлари ҳақида