Бугунги мақоламиз орқали дунёга машҳур Сидней Опера уйи ҳақида қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. Сидней Опера театри Беннелонг географик нуқтасида жойлашган бўлиб, Сидней Опера театрини қуриш учун дастлабки харажатлар сметаси 7 миллион долларни ташкил этган. Якуний қиймати 102 миллион долларга етган ҳамда ушбу харажатлар Давлат ғазнаси томонидан тўланган.
Опера уйининг дизайнини лойиҳалаштириш учун 1956 йилда бўлиб ўтган халқаро дизайнерлик танловига 233 та дизайнерлик намуналари тақдим этилган ҳамда Дания вакили Ёрн Уттсон ўзининг дизайни учун 5000 евролик мукофотни қўлга киритгач, унинг яратган дизайни бугунги кунда СОТ ни бутун дунёга машҳур қилди.
Қурилиш тўрт йил давом этиши керак бўлсада, 14 йилга чўзилди. Иш 1959 йилда бошланиб, 10000 ишчилар жамоаси фаолият кўрсатди. Сидней Опера театри 2007 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Тахминан 1,62 гектар майдонни қамраб олган ушбу мажмуага бир миллиондан ортиқ том ёпиш плиталари ишлатилган. Сидней Опера театри қиролича Елизавета II томонидан 1973 йил 20 октябрда очиб берилган.
Қиролича бу ерга жами тўрт марта ташриф буюрган бўлиб, охирги ташрифини 2006 йилда амалга оширган. Сидней симфоник оркестри Концерт залида саҳнага чиққанида, асбобларнинг оҳангдорлиги таъминланиши учун ҳарорат 22,5 даража бўлиши керак. Ҳарорат ва намлик мусиқа асбоблари учун жуда муҳим омилдир. Ҳар йили Опера театрига 10,9 миллиондан ортиқ киши ташриф буюради. Ушбу театр дунёнинг меҳмонлар энг кўп ташриф буюрувчи меъморий обидасига айланиб улгурган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди