Болливуд оламидаги сўнгги янгиликларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Ҳиндистоннинг энг машҳур ҳамда гўзал актрисаларидан бири Деэпика Падуконенинг яна бир янги фильми нафақат мухлислар балки Болливуднинг машҳур инсонлари эътирофига ҳам сабаб бўлмоқда.
Бугун эрта тонгда Деэпика Падуконе бош ролни ижро этувчи «Чхапаак» трейлери ҳақидаги маълумотлар оммага ошкор қилинган.
Актриса унинг ижодини қизиқиш билан кузатиб борувчи мухлислари учун ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига фильм ҳақидаги маълумотлар, бир неча суратлар ҳамда лавҳаларни жойлаштирди. Фильмда актриса Деэпикага шерик сифатида бош ролни Викрант Массей ижро этган ҳамда уларнинг биргаликдаги ижроси ҳақида анчагина ижобий фикрлар қабул қилинмоқда.
Неҳа Дупиа, кинорежиссёр Сиддарт Малхотра ва спортчи Саина Неҳвал каби бир неча машҳур инсонлар ушбу фильмдаги Деэпиканинг ижросига анчайин юқори баҳо беришган. Кўрамиз, бу фильм ҳам дунё саҳналарини забт эта олармикан?! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди
2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади?