Рашид Ҳолиқов рафиқасига BMW Х7, келинига Malibu совға қилди (видео)

Рашид Ҳолиқов рафиқасига BMW Х7, келинига Malibu совға қилди (видео)
Фото: Instagram / @rashidkhalikov
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов 4 январь куни бобо бўлди. Унинг иккинчи ўғли Ислом ўғил фарзанд кўрди.

Эмин деб исм қўйилган чақалоқ 7 январь куни туғруқхонадан олиб чиқилди. Шу муносабат билан Рашид Ҳолиқовнинг хонадонида катта тантана ташкил этилди. Хонанданинг Instagram’даги stories ва жонли эфиридан тантанага жуда кўп меҳмон, хусусан, аксарият шоу-бизнес вакиллари ташриф буюрганини кўриш мумкин.

Рашид Ҳолиқов ўғил набирани дунёга келтирган келини Файрузага Malibu Тurbo, рафиқасига эса BMW Х7 автомобилини совға қилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар