13:25 / 10 февраля 2020
2 043

«Оскар-2020» мукофотининг барча совриндорлари маълум бўлди (рўйхат)

«Оскар-2020» мукофотининг барча совриндорлари маълум бўлди (рўйхат)
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 92-«Оскар» мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Жонли эфир Okko онлайн-кинотеатрида намойиш этилди.
Жанубий Кореялик киноижодкорларнинг «Паразитлар» фильми йилнинг "Энг яхши фильм"и деб эълон қилинди. «Оскар» мукофоти тарихида илк марта асосий совринни инглиз тилида бўлмаган фильм олди.

Бу номинацияда «Жожо-қуён», «Никоҳ тарихи», «Бир замонлар Голливудда», «1917», «Кичкина аёллар», «Жокер», «Ford Ferrari’га қарши» ва «Ирландиялик» фильмлари баҳс олиб борган эди.

Машҳур голливуд актёри Брэд Питт ҳам «Бир замонлар Голливудда» фильмидаги иккинчи даражали роли учун ўзининг илк «Оскар»ини қабул қилиб олди.

Ғолиблар тўлиқ рўйхати:

Энг яхши фильм — «Паразитлар»

Энг яхши режиссёр — Пон Жун-хо («Паразитлар»)

Энг яхши актёр — Хоакин Феникс («Жокер»)

Энг яхши актриса — Рене Зеллвегер («Жуди»)
Энг яхши иккинчи даражали актриса — Лора Дёрн («Никоҳ тарихи»)
Энг яхши иккинчи даражали актёр — Брэд Питт («Бир замонлар Голливудда»)
Энг яхши оригинал сценарий — Пон Чжун Хо («Паразитлар»)
Энг яхши адаптацияли сценарий — Тайка Вайтити («Жожо-қуён»)
Энг яхши анимацион фильм — «Ўйинчоқлар тарихи 4»
Энг яхши ҳужжатли фильм — «Америка фабрикаси»
Энг яхши кийим — «Кичкина аёллар»
Энг яхши рассом — «Бир замонлар Голливудда»
Энг яхши грим —«Можаро»
Энг яхши монтаж — «Ford Ferrari‘га қарши»
Энг яхши овоз монтажи — «Ford Ferrari‘га қарши»
Энг яхши овоз — «1917»
Энг яхши операторлик иши — Рожер Дикинс («1917»)
Энг яхши визуал эффектлар — «1917»
Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — «Сочга муҳаббат»
Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм — «Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида скейтборд учишни ўрганиш»
Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм — «Қарама-қарши ойна»
Энг яхши хорижий фильм — «Паразитлар»
Энг яхши қўшиқ — «Рокетмен»
Энг яхши оригинал саундтрек — «Жокер».

Паразитлар Оскар-2020 Энг яхши фильм
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)