08:30 / 26.02.2020
4 908

5 ўғлини урушда йўқотган ўзбек аёли ҳақида фильм суратга олинмоқда

5 ўғлини урушда йўқотган ўзбек аёли ҳақида фильм суратга олинмоқда
Фото: Минск-новости
“Ўзбеккино” киностудияси Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб “Илҳақ” деб номланган фильм суратга олмоқда.
Фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, 12 февралда суратга олиш ишларининг Ўзбекистондаги қисми якунланиб, ҳозирда суратга олиш жараёни Беларусда давом эттирилмоқда деб ёзади Беларуснинг Минск-Новости нашри.

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги суратга олиш жамоаси “Беларусьфильм” киностудияси ижодкорлари билан биргаликда Минскдаги заводлардан бирида жанг саҳналарини суратга олмоқда. Бу ерда 1943 йиллар муҳити яратилган.

Фильмга Тошкент вилоятининг Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия ая Зокирова ва унинг кенжа ўғли Юсуф Холматовнинг тақдири асос қилиб олинган. 5 ўғил ва бир қиз фарзандни бир ўзи вояга етказган бу аёл Иккинчи жаҳон уруши вақтида барча ўғиллари – Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжонни йўқотган.

Уларнинг барчасига фронтдан “қора хат” келган. Бундай машъум хатлардан охиргиси Зулфия аяга 1945 йил февралида келган. Она келинлари билан бутун умри давомида фарзандлари хотирасига мотам тутган.
Ушбу фильм уруш, она меҳри, ватан, муҳаббат ва жасорат ҳақидадир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 5 ўғлини урушда йўқотган ўзбек аёли ҳақида фильм суратга олинмоқда