21:01 / 04.03.2020
6 163

«Сафардан қайтсам, жанозамга келишибди». Мирзабек Холмедовнинг уни интернетда ўлдига чиқарганларга муносабати (видео)

«Сафардан қайтсам, жанозамга келишибди». Мирзабек Холмедовнинг уни интернетда ўлдига чиқарганларга муносабати (видео)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Суҳбат давомида Мирзабек Холмедов ўзи ҳақидаги «юрак хуружидан вафот этди», «касалхонада ҳаётдан кўз юмди» мазмунидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Мен ёшлигимдан шунақа хабар эшитиб келаман. Бир сафар ўлибди, пешинда чиқаришар экан, деган хабар тарқалган. Узоқ сафардан, йўлдан келаётсам, эшигимнинг тагида тумонат одам, ‘пешинга чиқараркан деб келдик’, дейишди, ‘йўқ, соғ-у саломатмиз’, дедим.

Раҳматли онам ‘сени тупроғинг енгил болам, ўзинг уйдасан-у, гапинг кўчада’, дердилар. Кейин бир марта чиқди бу гап, кейин яна бир марта чиқди. Ким билади, бу интернетдаги шайтон сифат одамларнинг иши бўлса керак. Фозилхўжа қори ака раҳматли устозимиз бўлганлар, улар ‘шайтонсифат одамлар бор, шайтон нима қилса, ўша ишни одам бўлиб туриб қилишади’, дердилар
, - дейди Мирзабек Холмедов.

Маълумот учун, Мирзабек Холмедов 1989 йилдан буён ўз мухлислари учун ҳар йили концерт дастури ташкил қилиб келади. У актёр сифатида «Алиф ва Лайло», «Олтин девор», «Кўзларим йўлингда», «Муҳаббат синовлари-1», «Муҳаббат синовлари-2», «Улфатлар-1», «Улфатлар-2», «Улфатлар-3» кинокартиналарида роль ўйнаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Сафардан қайтсам, жанозамга келишибди». Мирзабек Холмедовнинг уни интернетда ўлдига чиқарганларга муносабати (видео)