date
views 5 745

Ёдгор Саъдиев Асадбекнинг қайси одатлари унга ўтгани ҳақида гапириб берди

Ёдгор Саъдиев Асадбекнинг қайси одатлари унга ўтгани ҳақида гапириб берди
Фото: «Дарё»
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Суҳбат давомида Ёдгор Саъдиев «Шайтанат» сериалидаги Асадбекдан унга қайси одатлар ўтганлиги ҳақида гапириб берди.

- "Роль ўйнашни мен ҳеч кимдан олган эмасман, мен Тоҳир Маликни сўзларини гапирганман. Кўпинча менга ‘сен ҳалигача Асадбекка ўхшаб юрасан-а?’, дейишади. Мен ўзи шунақа юраман, қарашим, гапиришим, юришим ҳам ҳаётда қандай бўлса, фильмда ҳам шуни кўрсатганман.

Фақат бир нарсани ушлаганман, яъни кўпроқ кўз билан ўйнаб, сукутни ушлаб туришни олдимга мақсад қилиб қўйгандим. Нимага уни ‘Ўқ илон’ дейишган, чунки у бир нарсага қўл урмоқчи бўлса, тез хулоса қилади ва шиддат билан у ишни бажаради.

Оғайниларим ҳам ‘Асадбекни юриши сенга ёпишиб қолган’, дейишганида, ‘сизлар сериални 20 қисмини кўриб, менинг юришимга эътибор беряпсизлар, аслида ҳам мен шундай юрардим’, дейман. Асадбек Ёдгор Саъдиевни кескинликда ўзгартирган бўлиши мумкин.

Менга Асадбекнинг йўтали ўрнашиб қолган. Сериалда йўталга тайёргарлик кўрганимда ўзимни зўрлаб кўп йўталганман ва бу нарса ўтириб қолган эди. Бу йўталиш 2-2,5 йилча давом этган. Асадбекдан Ёдгор Саъдиевга ўтган нарса — бу йўтал.
Бошқа ҳамма нарса Тоҳир Маликдан ўтган, унинг ёзгани бўйича ижро қилинган", - дейди Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев.

Маълумот учун, «Шайтанат» сериали 20 йиллик «запрет»дан сўнг, илк бор Zo‘r TV телеканалида намойиш этилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ёдгор Саъдиев Асадбекнинг қайси одатлари унга ўтгани ҳақида гапириб берди