
Ўзбек санъаткорлари карантин вақтида мухлисларини зериктирмаслик пайидалар. Хусусан кеча, чоршанба куни ҳам улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларига турли хил қизиқ видео ва фотолар жойлашди.
Хонанда Сардор Мамадалиев тўйда жонли ижрода куйлаган «Шойи рўмол» деб номланган таронасини жойлаб, «тўйни соғинган борми?», дея изоҳ қолдирган.
Актриса Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасига 26 мартдан буён илк марта пост қолдирди. Актриса ушбу постида «бўлиб ўтаётган воқеа барчамиз учун синов, аммо бу синовдан тўғри хулоса чиқариш ўзимизга боғлиқ. Ғийбатни камайтириб, дуода бўлайлик», — деб ёзиб қолдирган.
Актриса Дурдона Қурбоновани катта ўйинчоқ айиқ қучоқлаб олди. Актриса эса бундан жуда хурсанд.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева «Томчи» деб номланган видеоклипини саҳифасига жойлаштирди.
Актриса Сўғдиёна Азимова келин кўйлак кийиб тушган фотолавҳасини жойлаштирган.
Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова бугун туғилган кунини нишонламоқда. Шаҳзода Муҳаммедова Instagram тармоғида жуда ҳам фаол актрисалардан ҳисобланади. Актриса унга шифокори 15 апрелда фарзандли бўлишини, у эса туғилган кунида фарзандли бўлишини эшитиб, қувонгани ҳақида ёзиб қолдирган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар