Олий Мажлис депутати қўшиқ яратди

Олий Мажлис депутати қўшиқ яратди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, композитор Ойдин Абдуллаева фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган "Кабутар" номли қўшиқни яратди. Қўшиқ сўзлари Муҳиддин Омонга тегишли.

Ойдин Абдуллаева - 4-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси. У бир қатор симфоник, чолғу асарлар, шунингдек, кино ва театр учун ёзилган мусиқалар муаллифидир.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори (2000), "Йилнинг энг яхши бастакори" номинациясида "Эҳтиром-2015" мукофоти совриндори.

Парламент фаолиятида Ойдин Абдуллаева ёшларни қўллаб-қувватлаш, миллий маданиятни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади. Маданият соҳасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларининг муаллифи.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар