18:30 / 05.06.2020
4 114

Озода Нурсаидова Шавкат Мирзиёевга санъаткорларни қўллаб-қувватловчи фармони учун миннатдорчилик билдирди (видео)

Озода Нурсаидова Шавкат Мирзиёевга санъаткорларни қўллаб-қувватловчи фармони учун миннатдорчилик билдирди (видео)
Озода Нурсаидова Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 26 майдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига муносабат билдирди.

«Бу шахсан мен учун, бастакор, ижодкор учун оламшумул янгилик. Яъни менинг кўп йиллик муаммоларимнинг ечими десам муболаға бўлмайди. Ҳар бир санъаткор ўз асарларининг ҳам моддий, ҳам маънан эътироф этилишини хоҳлайди. Чунки бу асарлар бизнинг борлиғимиз. Улар бизнинг мулкимиз ҳисобланади. Мулк ҳимоясиз бўлса, санъаткор ижод қилгиси келмайди.

Қарийб 15-20 йилдан бери ушбу муаммони еча олмаётган эдик. Туркияга бориб, бастакорлар уюшмасига аъзо бўлардик, ўзимизда муаммонинг ечимини топа олмаётгандик. Бу, албатта, санъат ва маданият соҳасидаги ислоҳотларнинг энг муҳими десам, муболаға бўлмайди. Фурсатдан фойдаланиб, санъат аҳлига катта эътибор бераётган президентимизга ва маданият вазиримизга миннатдорчилик билдираман
», — дейди Озода Нурсаидова.
View this post on Instagram

Kop yillik muammolarga echim ☝️

A post shared by O Z O D A (@ozodaofficial) on


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озода Нурсаидова Шавкат Мирзиёевга санъаткорларни қўллаб-қувватловчи фармони учун миннатдорчилик билдирди (видео)