00:01 / 07.09.2020
2 999

Минг-минг йиллик севги қиссаси

Минг-минг йиллик севги қиссаси
Навоий вилоятининг Сармишсой дарасида «Қоялардаги муҳаббат» дея номланадиган бадиий фильм суратга олиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда илгарироқ «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ахборот хизмати маълум қилган эди.

Яқинда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухаликов, германиялик мутахассис Томас Мюллер ва республиканинг машҳур кинорежиссёрлари Навоий вилоятида бўлиб, суратга олинадиган ҳудуддаги шароитлар билан танишишди.

Фильмни суратга олишда германиялик мутахассислар ҳам иштирок этишади. Асарни яратиш билан боғлиқ бўлган молиявий харажатлар Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида амалга оширилади.

Мазкур бадиий фильм икки жанговар қабила бошлиқлари фарзандларининг гўзал муҳаббати асосига қурилади.

Фильм Навоий вилоятининг туризм салоҳиятини намоён этиш, вилоятнинг туризм масканлари жозибасини оширишдек мақсадларни назарда тутганлиги ҳам бор гап. Шунингдек, тарихий бадиий фильм билан бирга илмий оммабоп ҳужжатли фильм суратга олиш бўйича дастлабки ишлар амалга оширилмоқда.

Ибтидоий одамлар ва ўша давр турмуш тутуми, ўлмас муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий фильм премьерасини 2021 йилнинг сентябрь ойида ўтказиш режалаштирилмоқда.

Темур ЭШБОЕВ

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Минг-минг йиллик севги қиссаси