10:16 / 11.09.2020
7 408

Азиз Раметов нега ҳалигача уйланмаётгани сабабини маълум қилди (видео)

Азиз Раметов нега ҳалигача уйланмаётгани сабабини маълум қилди (видео)
Фото: «Дарё»
Актёр ва режиссёр Азиз Раметов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Азиз Раметов суҳбат давомида ҳали ўз йўлини топмагани ва нега ҳалигача уйланмаётгани сабаби ҳақида гапириб берди.

- "Кенжа фарзанднинг шўхликлари, эркаликлари, илк қадамлари ота-онанинг кўпроқ эсида қолади. Акам жуда қаттиққўл. Уйланган, ҳаёти ўз йўлига тушган. Мен санъаткор бўлганим учунми, билмадим, тез озор чекиб қоламан, тез жаҳлим чиқиб кетади — қизиққонман. Уйланмаганман, ҳаётда ҳали ўз йўлимни топмаганман. Ва бировни ҳам йўлдан чиқариб юборишим керак эмас.

Онам ҳам шу нарсалардан қўрқадиларки, Ватанга фойданг тегмаяптими, зараринг ҳам тегмасин, дейдилар. Сени фойданг — зараринг тегмагани, дейдилар. Демак, бир инсонга кинонгда ҳам, қўшиғингда ҳам фойданг ҳам тегмадими, зараринг ҳам тегмасин, шундай инсон бўлгин! Балки, менинг зарарим кўп теккандир-да. Демак, шунинг учун эҳтиёт қилсалар керак!

Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. Қолгани бир гап бўлар.

Ҳозир бу вазиятда кўнглимга уйланиш сиғадими? Менинг соғлиғим жойида, ҳаммаси жойида. Бу тақдир, ҳаммаси тақдирдан. Энг оғир нуқтада шукр қилиб, сабр қилсанг, тақдиринг ўзгараверар экан.

Шу вақтгача уйланмаганимга шукр қиламан: жинни эдим, тез жаҳлим чиқиб кетарди, кибрим бор эди. Мендан ҳам шунақа фарзанд туғиларди-да. Мен шунақа деб тушунгандим
", - дейди Азиз Раметов.

Маълумот учун, Азиз Раметов ўзбек кино мухлислари орасида «Ўтов», «Йўл бўлсин», «Шабнам», «Арслон изидан» каби фильмлари ва юзлаб видеоклиплари орқали машҳурликка эришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Азиз Раметов нега ҳалигача уйланмаётгани сабабини маълум қилди (видео)