16:53 / 12.09.2020
5 359

«Минг бир кеча» фильмида шарқ гўзали Шаҳризодани гавдалантирган актриса ҳаёти қандай кечди?

«Минг бир кеча» фильмида шарқ гўзали Шаҳризодани гавдалантирган актриса ҳаёти қандай кечди?
Фото: «Rambler»
Тожик режиссёри Тохир Собировнинг «Шаҳризоданинг яна бир кечаси», «Шаҳризоданинг янги ҳикоялари», «Шаҳризоданинг сўнгги кечаси» фильмларида бош қаҳрамон ролини ижро қилган актриса Елена Тонунс ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1954 йилда Магаданда денгиз офицерлари оиласида дунёга келган Елена Константиновна Кокалевская болалигида бадиий гимнастика ва балет билан шуғулланган, аниқ фанлар бўйича мусобақаларда бир неча марта фахрли ўринларни олишга муваффақ бўлган.

Фото: «Rambler»
1976 йилда Москва давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. Талабалик йилларидаёқ у актрисалик карьерасини орзу қилган.

Фото: «Rambler»
1981 йилда Константин Михайловнинг ўқув курсини тамомлаган. «Аёлларни авайланг» фильмидаги роли билан машҳур бўлган актриса бунга қадар эпизодик роллар ижро қилган. Шундан кейин у «Бўрон» фильмида Галя ролини ижро қилган. Аммо ҳақиқий омад «Минг бир кеча» фильмидаги Шаҳризода​ ижросидан кейин кулиб боққан.

Фото: «Rambler»
Актриса 10 йил давомида фаол равишда актрисалик фаолиятини давом эттирган, 1990 йилда эса режиссёрлик бўйича таҳсил олишга киришган. Мустақил сценарий ёзиб «Сени ҳеч қаерга қўйиб юбормайман», « Бир куни оқшомда» фильмини қайта суратга олган.

Фото: «Rambler»
90 йиллар Тонунс учун осон бўлмаган. Унинг фарзанди бўлмаган ва у турмуш ўртоғи билан ажрашган. 2000 йиллар бошида эса телеекранларда такрор кўриниш бера бошлаган.

Фото: «Rambler»
Унинг ижросидаги «Моҳирлар», «Аёллар консультацияси» ва бошқа сериалларни томоша қилиш мумкин. Мухлислар учун Шаҳризода сифатида маълум бўлган актриса айни вақтда 66 ёшда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Минг бир кеча» фильмида шарқ гўзали Шаҳризодани гавдалантирган актриса ҳаёти қандай кечди?