23:10 / 13.09.2020
5 552

Россиялик мухлисасига уйланаётган актёр, севгига ишонмайдиган Туба Буюкустун

Россиялик мухлисасига уйланаётган актёр, севгига ишонмайдиган Туба Буюкустун
Фото: Yandex Зен
Турк юлдузлари орасидаги янги муносабатлар уларнинг Instagram саҳифаси кузатувчилари томонидан дарров шов-шувга айланади. Афсуски, айрим ришталар узоққа бормайди, лекин баъзилари мустаҳкам оила қурилишига сабаб бўлади.

Мурат Йилдирим «Рамо» сериалида суратга олиш жараёнларини тугатиб, турмуш ўртоғи Имана кутиб турган трейлерда иш бошлади. Мурат матбуот билан суҳбати давомида:«Дўстлар, аввал ижтимоий масофани сақлайлик, биз бу лаҳзани 6 ой кутдик. Саҳнани ва томошабинларни ҳам жуда соғиндик», деб карантин қоидаларига амал қилишни илтимос қилди. Шунингдек, Мурат фарзанд ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди. Матбуотда ёзилишича, Муратнинг рафиқаси Имана соғлиғидаги муаммолар туфайли бир неча фарзандидан айрилган.

Фото: Yandex Зен
Янгиликларга кўра, Туба Буюкустун билан собиқ футболчи Али Гунеш ўз муносабатларини яширмоқда ва бу матбуот томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланди. Актриса Алининг ити акс этган сурат остига шунчаки изоҳ қолдирди ва журналистлар буни махфий муносабат сифатида изоҳлай бошлади. Аммо Туба эълон қилган «Севги йўқ, энди йўқ. Вақт ўтиши билан мен бунга кўникдим», деган постидаги сўнгги сўзларни матбуот актриса ўзининг бўш қолган юраги ҳақида гапирди, деб талқин қилди.

Фото: Yandex Зен
Актриса Мелис Сезен «Садоқатсиз» сериалидаги актёрлар таркибига қўшилди.

Фото: Yandex Зен
Матбуот Керем Бурсин ва Ханде Эрчел ўртасидаги дўстона муносабатга ишонмайди, бу эса «Эшигимни қоқ» сериалига қизиқишни орттиради. Куни кеча Ханде ўзининг Instagram саҳифасига янги фотосуратини жойлади ва ҳар бир буюмининг нархи эълон қилинди. Аммо ҳамманинг эътиборини тортган нарса Керемнинг шарҳи бўлди :«Мен ҳам шу позицияни қўллайман… Худди шундай».

Фото: Yandex Зен
Агар матбуотнинг тахмини тўғри чиқса, Керем Хандени рашк қилмоқда… Аммо кейинчалик Ханденинг отаси Кай Эрчел Керемнинг профилига аъзо бўлган, Керемнинг онаси Чигдем Бурсин эса Ханденинг саҳифасини кузатишни бошлаган. Энди эса фақат матбуот томонидан тўй куни эълон қилинишини кутиш қолди.

Фото: Yandex Зен
Туан Тунал яқинда қўлини сўраган қиз – Яна Мазанова билан романтик зиёфат уюштирди. Актёр бундан аввал Хазал Филиз билан турмуш қурган ва 2018 йил жуфтликнинг никоҳи бекор қилинган эди.

Фото: Yandex Зен
Бариш Ардуч журналистларнинг бир қанча саволига жавоб берди. Актёр таътил тугаб, иш бошланганлиги ҳақида айтиб ўтди. Шу йилнинг июль ойи охирида Бариш Ардуч ва Гупсе Ўзай 6 йиллик муносабатдан сўнг оила қурди. «Гўё биз аллақачон турмуш қургандекмиз. Шунингдек, менга узук тақиш ёқди», − дейди Бариш. Тўсатдан амалга ошган никоҳ Гупседаги ўзгариш туфайли, деган хабарга Ардуч ўз фикрини билдирди: «Биз фарзандли бўлишни жуда ҳам хоҳлаймиз. Агар бу борада янгилик бўлса, албатта хушхабар билан бўлишамиз. Аммо ҳозир сиз ўйлагандек эмас».

Фото: Yandex Зен

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Россиялик мухлисасига уйланаётган актёр, севгига ишонмайдиган Туба Буюкустун