11:17 / 20.11.2020
4 471

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 83 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 83 ёшида вафот этди
Фото: MuhayoAli
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 20 ноябрь куни тонгда ҳаётдан кўз юмди. Актрисанинг тўнғич ўғли Фурқат Аҳмедов унинг вафот этганини тасдиқлади.

«Онам йиқилиб, этлари бироз лат еганди. Аммо аҳволлари анча яхшиланганди. Бугун тонги 07:30 да эса жонлари узилди», — деди Фурқат Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой аввал хонанда Озода Нурсаидова ва Юлдуз Турдиевалар актрисанинг бетоблигини эшитиб, унинг ҳолидан хабар олишгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени соҳибаси Клара Жалилова 1937 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Актриса фаолиятини қўшиқчиликдан бошлаган. 1958 йилда суратга олинган «Мафтунингман» фильмидаги бош қаҳрамон Юлдузхон образи актрисага машҳурлик олиб келган.

«Мафтунингман» фильмидан лавҳа.
Фото: «Kino-teatr.ru»

Клара Жалилова «Чинор остидаги дуэл», «Келинлар қўзғолони», «Кулол ва хумча», «Сўнгги лаҳза» каби фильмларда роллар ижро этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 83 ёшида вафот этди