12:38 / 29.11.2020
6 694

Актриса Гулзода Исроилова кинодаги узоқ йиллик танаффуси ва оиласидан ажрашиш сабабини маълум қилди (видео)

Актриса Гулзода Исроилова кинодаги узоқ йиллик танаффуси ва оиласидан ажрашиш сабабини маълум қилди (видео)
Фото: YouTube
«Ҳаёт жилғалари» сериали орқали машҳурликка эришган актриса Гулзода Исроилова кино оламидаги узоқ йиллик танаффуси, ўзини айбдор ҳис қилиш сабаби, ажрашгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақида актриса YouTube‘даги Yashin TV каналига берган интервьюсида маълум қилди.

- "2011 йилда она бўлганман. Она бўлганимдан сўнг бутун умримни боламга бағишлайман деб ният қилган эдим. Аммо санъат ҳар нима бўлганда ҳам ўзига тортаверар экан. Саҳнага бир марта чиққан одам саҳнани тарк эта олмас экан.

Тўрт йил уйда ўтирганимдан сўнг театрга қайтдим, театрдан бироз ишлаганимдан сўнг у ердан ҳам бутунлай кетиб, сёмкалар билан банд бўлдим. Болам биринчи синфга чиққач, яна оила билан банд бўлдим. Соҳам бўйича режиссёр бўлганим учун режиссёрлик ҳам қила бошладим.

Ҳозир «Қоплон» деб номланган янги, жангари жанрда сериал суратга олиш ишларини бошлаганмиз. Айни вақтда яна ижод билан бандман
", - дейди Гулзода Исроилова.

Актриса суҳбат давомида оиласи билан ажрашиш сабаблари, нима учун театрдан ишдан кетгани, бугунги кундаги фаолияти ҳақида батафсил гапириб берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Гулзода Исроилова кинодаги узоқ йиллик танаффуси ва оиласидан ажрашиш сабабини маълум қилди (видео)