16:55 / 14.12.2020
5 563

Турк актрисаси Фаҳрие Эвжен туғруқдан сўнг қандай қилиб вазн камайтириш сирини маълум қилди

Турк актрисаси Фаҳрие Эвжен туғруқдан сўнг қандай қилиб вазн камайтириш сирини маълум қилди
Фото: «КиноТека»
Туркиялик таниқли актриса Фаҳрие Эвжан туғруқдан кейинги вазн йўқотиш сирлари билан бўлишди, деб ёзади «RusTurkey.com». Маълум бўлишича, актриса вазн йўқотиш учун таблетка ва кремлардан фойдаланмаган.

«Ростини айтсам, туғруқдан кейин озишга бўлган дастлабки уриниш иш бермади. Ташқи кўринишим оммавий ахборот воситаларида муҳокамаларга ҳам сабаб бўлди. Шундан сўнг ўз устимда ишлашни бошладим, мева-сабзавотлар истеъмоли, парҳез қилиш, спорт билан шуғулландим».

Фото: «news.rambler.ru»
Актрисанинг сўзларига кўра, тинимсиз уринишларга қарамай, у аввалги вазнга эришган, аммо бунинг барчаси умуман бошқа ҳолатлар туфайли амалга ошган.

«Ортиқча килограммлар ҳақида ўйлашни тўхтатган вақтим ҳам бўлди. Болага ғамхўрлик қилишнинг ўзиданоқ шу қадар чарчар эдимки, ҳатто овқатланиш ва ухлашни ҳам унутиб қўяр эдим. Шу йўсинда ўз-ўзидан ортиқча килограммлар мени тарк эта бошлади», − дейди актриса.

Фото: «КиноТека»
Шунингдек, у туғруқдан кейин она табиий тарзда озишини, аммо бирданига вазн ташлашга ҳаракат қилганлар фарзандининг асосий озуқаси ҳисобланган сут сифатига зарар етказишини ҳам қўшимча қилган.

«Тўғри вазн йўқотиш аста-секин амалга оширилиши керак. Жамоатчилик фикри учун вазнни кескин камайтиришга шошмаслик зарур. Бунинг учун вақтида овқатланиш, кўпроқ ҳаракатда бўлиш, стрессни ширинлик билан енгмаслик ва Б витаминига бой овқатларни истеъмол қилиш керак», − дейди юлдуз.

Маълумот учун, Туркиянинг машҳур актёри Бурак Ўзчивитнинг турмуш ўртоғи Фаҳрие Эвжен «Чоли қуши» сериали орқали ўзбек телетомошабинларига таниш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк актрисаси Фаҳрие Эвжен туғруқдан сўнг қандай қилиб вазн камайтириш сирини маълум қилди