14:58 / 19.04.2021
875

Азиз Абдуҳакимов: «Биз ҳозир Самарқанд туризм салоҳиятининг 5 фоизидан фойдаланяпмиз холос»

Азиз Абдуҳакимов: «Биз ҳозир Самарқанд туризм салоҳиятининг 5 фоизидан фойдаланяпмиз холос»

«Очиқ осмон» мақоми берилиши режалаштирилаётган Самарқанд халқаро аэропортига кўпроқ Қатар, Уммон, Кувайт каби араб давлатлари авиакомпаниялари қизиқиш билдириб, таклифлар билан чиқмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ОАВ вакилларига берган интервьюсида таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда "Дарё".

Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, Самарқанднинг туризм салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ва сайёҳлар сонини ошириш учун авиақатновларни кескин кўпайтириш зарур.

«Очиғи, биз ҳозирги кунда Самарқанд туризм салоҳиятининг 5 фоизидан фойдаланяпмиз холос. 2021 йилда Самарқанд халқаро аэропорти орқали мазкур вилоятга бор-йўғи 165 минг йўловчи келиши кутилмоқда. Қўшни мамлакатлар билан солиштириб кўрсак, Ўш, Чимкент каби шаҳарлардаги аэропортлардан йилига 1,5 миллион нафарга яқин йўловчи фойдаланяпти.

Самарқандда кўплаб ёдгорликларимиз, муқаддас жойларимиз бор. Уларни тўлиқ ишлатиб, кўплаб сайёҳларни жалб қилишимиз учун авиақатновларни кескин кўпайтиришимиз зарур. Президент ҳам бу борада аниқ топшириқ берди. Аввало, Самарқанд халқаро аэропортига ‘очиқ осмон’ мақоми берилмоқда, яъни Самарқандга тўғридан-тўғри кўплаб парвозлар бўлиши мумкин. Бу бўйича жуда катта ишларни бошлаб юбордик. Биринчи навбатда, бугунги кунда дунёнинг кўплаб йирик авиакомпанияларига мурожаат қилиб, уларга аэропортнинг янги имкониятлари ҳақида маълумот бердик. Ҳозирда 15 та авиакомпания Самарқандга учишга тайёр эканлигини билдирмоқда.

Бизга кўпроқ Қатар, Уммон, Кувайт каби араб давлатлари авиакомпанияларидан ҳамкорлик қилиш таклифлари тушмоқда. Шу боис туристлар оқимини ошириш учун улар билан ҳамкорликни кучайтиряпмиз
», — деди туризм ва спорт вазири.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Азиз Абдуҳакимов: «Биз ҳозир Самарқанд туризм салоҳиятининг 5 фоизидан фойдаланяпмиз холос»