09:25 / 30.05.2021
6 961

BTS гуруҳининг янги қўшиғи бир нечта Гиннес рекордини ўрнатди


Фото: Salve Music
Жанубий Кореянинг BTS номли кей-поп гуруҳи ўзининг янги Butter қўшиғини тақдим этиб, бир нечта Гиннес рекордини ўрнатди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Клип 21 май куни чиққан ва уни бир вақтининг ўзида YouTube’да 3,9 миллион фойдаланувчи томоша қилган. Таъкидланишича, бу борадаги олдинги рекорд ҳам BTS вокалчиларига тегишли бўлиб, уларнинг Dynamite қўшиғини бир вақтнинг ўзида 3 миллион фойдаланувчи томоша қилганди.

Бундан ташқари, Butter эълон қилинганидан бошлаб бир сутка ичида платформадаги энг кўп томоша қилинган мусиқий видеога айланган. Маълум бўлишича, у 108 миллион мартадан ортиқ кўрилган. 27 апрель ҳолатига кўра, BTS қўшиқлари мусиқий сервисда 16,3 миллиард маротабадан ортиқ тингланган. Бу каби марра тарихда биринчи маротаба қайд этилмоқда.

Spotify сервисида Butter бир сутка ичида 11,042 миллион мартадан ортиқ тингланиб, юклаб олинган. Бундан олдинги натижа Эд Ширан ва Жастин Бибер ижросидаги I don’t care қўшиғига тегишли. Трек бир пайтнинг ўзида 11 миллион мартадан ортиқ тингланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Time журнали Кореянинг BTS гуруҳини «Йил хонандалари» деб атаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » BTS гуруҳининг янги қўшиғи бир нечта Гиннес рекордини ўрнатди