16:01 / 30.07.2021
4 835

Колумбиялик таниқли хонанда Шакира олтита жиноятда айбланмоқда


Фото: Pinterest
Барселона прокуратураси солиқ тўламаганликда гумон қилинган хонанда Шакиранинг иши бўйича уч йиллик терговни якунлади. Прокуратура 44 ёшли хонанданинг 14,5 миллион евро миқдорда солиқ тўламаганини, бунинг учун у қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкинлигини даъво қилмоқда, деб ёзади Hromadske.

Прокуратура 44 ёшли қўшиқчини олтита жиноятда айбламоқда. Таъкидланишича, Исабел Мебарак Риполл (қўшиқчининг асл исми) 2012, 2013 ва 2014 йилларда Испанияда солиқ тўлашни тўхтатган.

Шакиранинг маълум қилишича, у ўша йилларда Багамада яшаган ва Испания фуқароси бўлмаган, фақат вақти-вақти билан мамлакатга ташриф буюрган. Шундан сўнг судья Шакирани 14,5 миллион евро тўлашдан бўйин товлаганликда айблаб, судга тортиш учун асослар бор, деган хулосага келди.

Шакиранинг ўзи илгари 2012–2014 йилларда у шахсий даромад солиғи тўланмайдиган Багамада бўлганлигини ва резидент мақомини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этиши мумкинлигини тушунтирган.

Аммо солиқ идоралари ушбу баёнотни рад этмоқда: уларнинг айтишича, 2010 йилдан бери қўшиқчи футболчи Пике билан учрашган ва у билан Барселонада яшаган. Шакиранинг концертлар туфайли гастроль қилганини солиқ хизмати «вақти -вақти билан саёҳатлар» деб ҳисоблайди. Шунингдек, улар  аслида хонанданинг 2012–2014 йилларда Багама оролларида яшаганлиги тўғрисида ҳеч қандай далил йўқлигини қўшимча қилган.

Қайд этилишича, Шакира Барселона судига мурожаат қилмоқчи. Тергов пайтида хонанда айбини тан олмади. У 2011 йилдан 2014 йилгача Испанияда яшаганини рад этган.

Бундан ташқари, қўшиқчи ўз даромадларини яшириш учун кўплаб ишлаб чиқариш компаниялардан фойдаланишда айбланмоқда. Ҳаммаси бўлиб қўйилган олтита айблов исботланса, у қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

44 ёшли Шакира колумбиялик қўшиқчи ва мусиқачи, уни Лотин Америкаси мусиқаси маликаси деб аташади. У ижодий фаолиятини 13 ёшида бошлаган ва испан тилида сўзлашадиган мамлакатлардан биринчи бўлиб машҳурликка эришган.

Шакира 145 тарона, етти студия ва учта жонли альбом муаллифи. Дунёда 75 миллиондан ортиқ нусхада қўшиқчининг альбомлари сотиб олинган, бу уни дунёдаги энг муваффақиятли ижрочиларга айлантирди. Шакиранинг учта «Грэмми», тўртта MTV Video Music Awards мукофоти, Гиннеснинг олтита рекорди ва Голливуддаги Шон-шараф хиёбонида юлдузи бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Колумбиялик таниқли хонанда Шакира олтита жиноятда айбланмоқда