15:03 / 01.08.2021
8 871

«Дайди қиз» — Фотима Бердиева режиссёрлар «запрет’ига тушгани, бош роль учун 1,5 минг доллар сўрашгани ҳақида


Солиҳ Қаҳҳорнинг шу номли асари асосида суратга олинган «Дайди қизнинг дафтари» сериали қисқа фурсат ичида томошабинлар эътиборини қозонди. Унда бош роль Тахмина образини гавдалантирган актриса Фотима Бердиева «М-коктейл» кўрсатувига интервью берди. Интервьюда актриса кинога қандай кириб келгани, фаолияти давомида ўзи дуч келаётган қийинчиликлар ҳамда шахсий ҳаёти ҳақида гапирди.

«Кастингларга бориб юрган пайтимда бош ролга пул сўрашган. Адамдан сўраганимда майли, пул бераман, деганлар. Кейин ўзим ўйлаб кўриб, пул тўлаб, кинода суратга тушиш фикридан қайтганман. Шундан кейин кастингларга бордим, кўпчилик менга нотўғри фикр билдирди. ‘Ўзбекфильм’га ҳам борганман. Тўғриси, бир-иккита одамга шантаж қилишимга тўғри келган, чунки менга жуда ҳам қўпол гапларни гапиришган. Кейин ҳамма режиссёрлар мени бир-бирига айтиб, кино ва клипларда суратга тушишимга ‘запрет’ қўйган. Режиссёр Суннат Намозов билан танишганимдан кейин у мени бир клипга таклиф қилган», — дейди актриса маълум муддат режиссёрлар «запрет»ида бўлгани ҳақида гапириб.

Фото: Instagram / @daydi_qizning_daftari_official
Актриса, шунингдек, қайси режиссёр ундан фильмдаги бош роль учун 1,5 минг доллар сўрагани ҳақида ҳам айтиб ўтди.
«Режиссёр Бекзод Жониев бош ролни ўйнашим учун мендан 1,5 минг доллар сўраган. Давлатбек Йўлдошев ҳамда Бахтиёр ака исмли оператор мени ‘Ўзбекфильм’да мени саҳнага чиқариб қўйиб, устимдан кулишган. Телефонимнинг қувватлантиргичи ишламагани учун саҳна яқинига қувватлантиришга қўйиб, бир неча марта хабар олиб юрганман. У ердан чиққанимдан кейин сизларнинг гапингизни ёзиб олдим, ҳозир устингиздан ИИБга арз қиламан, деганимдан сўнг, улар мендан кечирим сўрашган. Кейин телефонимда ҳеч қандай ёзув бўлмаганини уларга айтганман», — дейди Фотима.

Фото: Instagram / @daydi_qizning_daftari_official
Фотима сериалдаги айрим очиқ саҳналар қандай суратга олинганига ҳам тўхталди.
«Сериалдаги ётоқ саҳналарида кўпчилик мени кийимсиз деб ўйлайди, лекин ундай эмас. Шунча эркакнинг олдида кийимсиз юра олмайман-ку», — дейди актриса.

Маълумот учун, Фотима Бердиева 2000 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. У кинодаги фаолиятини «Уммон» гуруҳининг «Қўғирчоқ» клипидаги оммавий саҳналардаги иштирокидан бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Дайди қиз» — Фотима Бердиева режиссёрлар «запрет’ига тушгани, бош роль учун 1,5 минг доллар сўрашгани ҳақида