22:43 / 12.09.2021
1 057

Роли учун чиройини қурбон қилган Голливуднинг гўзал юлдузлари (фото)

Роли учун чиройини қурбон қилган Голливуднинг гўзал юлдузлари (фото)
Голливуд актрисаларининг кутилмаган образда намоён бўлиши кўп бора кузатилган. Қуйида уларнинг бир нечтасини тақдим этамиз.

Мишель Пфайффер

Фото: Grazia
«Юлдузли чанг »фильмида ишлаган визажистлар қанча уринса ҳам Мишель Пфайффернинг гўзаллигини беркита олмади. Ҳа, Мишель қариган кампир сифатида қайта туғилди, лекин унинг истарасини ҳатто саҳна бўёқларнинг қалин қатлами остида ҳам яшириб бўлмади. Актриса ушбу картинада жодугар ролини қойилмақом тарзда ижро этган.

Кристина Риччи

Фото: Grazia
«Пенелопа» фильмида Кристина Риччи томошабинлар олдида чўчқа бурни билан пайдо бўлди. Картинанинг сюжетига кўра, Пенелопанинг бурнини кўрган малика деярли даҳшатдан ҳушидан кетиб қолади. Лекин актриса бу шаклда ҳам жуда ёқимтой кўринган.

Шарлиз Терон

Фото: Grazia
«Монстр» драмасини суратга олиш учун Шарлиз Терон қўшимча вазн йиғди ва сочларини ҳам ўзгартирди. Актриса фильм учун даҳшатли кўриниш ҳосил қилиши керак эди. Сериалда қотил ролини ижро қилган актриса ижроси учун «Оскар» билан тақдирланган. Интервьюда юлдуз гўзал образлардан кўра хунукроқларини ўйнашни ёқтирганини тан олди, шунинг учун у иккиланмасдан «Оппоғой ва овчилар» ва бошқа фильмларда ҳам ҳақиқий ўзгариш маҳоратини намойиш этди.

Эмма Томпсон

Фото: Grazia
«Менинг қўрқинчли энагам» фильмида инглиз актрисаси Эмма Томпсонни таниб олиш қийин. Катта бурун, чиқиб турган тиш: у чиндан ҳам унчалик ёқимтой бўлмаган, аммо энага ролини маҳорат билан ижро этган.

Эмбер Херд

Фото: Grazia
«Зомбилендга хуш келибсиз» фильмида Эмбер Херд одам гўшти билан озиқланадиган Зомби ролини ижро этган. Гўзал актрисани моҳирона гримдан сўнг дарров таниб олиш қийин.

Мила Кунис

Фото: Grazia
Соҳибжамол актриса Мила Кунис «Оз: буюк ва қўрқинчли» фильмида жодугар Теодора ролини ўйнаган. Қизиғи шундаки, актриса бўяниш учун кўп вақт сарфламади, чунки қаҳрамонининг кийимлари ёпиқ эди ва бутун танани яшил рангга бўяшга ҳожат бўлмади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Маданият » Роли учун чиройини қурбон қилган Голливуднинг гўзал юлдузлари (фото)
[/banner_pushhouse